Қостанай ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

TASHKENT. Kazinform – Centrum Air авиакомпанияси самолётлари 13 июндан бошлаб Тошкент - Қостанай - Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга ошира бошлайди, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири.

Фото: Сentrumair.com

Компания маълумотларига кўра, рейс ҳафтада бир марта, шанба кунлари амалга оширилади. Павроз вақти 2 соат 20 дақиқа. Чипталар нархи 38 минг тенгедан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 29 мартдан бошлаб Астана ва Тошкент ўртасида яна бир тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилди.

Шунингдек, 30 мартда "Тошкент - Атирау - Тошкент" йўналиши бўйича янги рейс йўлга қўйилди.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг дастлабки уч ойида 680 мингдан ортиқ қозоғистонлик Ўзбекистонга саёҳат қилган.