Корея Республикасидан Ўзбекистонга 46,3 минг нафар турист ташриф буюрган
11:10, 01 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 46,3 минг нафар Корея фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 12,2 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- саёҳат – 36,1 минг нафар;
- хизмат юзасидан – 5,1 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 4,1 минг нафар;
- ўқиш – 917 нафар;
- тижорат – 4 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 1 йилда Ўзбекистонга 40 мингга яқин хорижликлар ўқиш мақсадида ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 7,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.