Ҳодиса Каука департаментида содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, портлаш мина қўйилган автобус туфайли содир бўлган. Ярадорлар орасида беш бола ҳам бор.
Провинция губернатори Октавио Гусман воқеани тинч аҳолига қаратилган "тасодифий ҳужум" деб таърифлади.
— Портлаш шунчалик кучли эдики, одамлар бир неча метрга улоқтирилди, — деди гувоҳлар.
Расмийлар ҳужум учун собиқ FARC аъзоларидан иборат «Хайме Мартинес» гуруҳини айбладилар. Гуруҳ 2016 йилги тинчлик шартномасини имзоламаган ва қуролли курашини давом эттирмоқда.
Associated Press маълумотларига кўра, сўнгги икки кун ичида Колумбиянинг жануби-ғарбий қисмида тинч аҳолининг қурбон бўлиши билан боғлиқ камида 26 та ҳолат қайд этилган.
Шунингдек, 24 апрель куни Кали ва Пальмира шаҳарларидаги ҳарбий объектлар яқинида иккита портлаш содир бўлди.
Шуни таъкидлаш керакки, бу воқеалар 31 майга белгиланган президентлик сайлови олдидаги даврга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Колумбияда мактаб автобуси ҳалокати оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди.