Қирғизистонда йил бошидан бери инфляция 6,7% га етди

ASTANА. Kazinform — Қирғизистонда истеъмол нархлари ва тарифлари жорий йилнинг дастлабки етти ойида 6,7% га ошди, деб хабар беради Кazinformнинг Бишкекдаги мухбири.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар нархлари 5,9% га, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 7,1% га, ноозиқ-овқат товарлари 5,1% га, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар тарифлари эса 10,1% га ошди.

Нархларнинг ўсиши мамлакатнинг барча ҳудудларида қайд этилди. Энг юқори ўсиш Ўш вилоятида кузатилди.

Бу ерда озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархлари 11,9% га, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 21,4% га, ноозиқ-овқат товарлари 10,6% га ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар тарифлари 23,8% га ошди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон иқтисодиёти етти ой ичида 11,1% га ўсди.