Қозоғистон ва Қирғизистон сув иншоотларидан фойдаланиш бўйича протокол имзолади
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон-Ота шаҳрида Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича Қирғизистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси комиссиясининг 34-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform Қирғизистон Республикаси Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлигига таяниб.
Фото: Қирғизистон Республикаси сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги
Фото: Қирғизистон Республикаси Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги
Тадбир давомида икки давлат делегациялари аъзолари қуйидаги масалаларни муҳокама қилдилар:
Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро манбалар ва иншоотлар учун сув олиш жадвалларини бажаришнинг бориши тўғрисида;
жорий йилнинг 20 июль ҳолатига Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро объектларда бажарилган ишлар ҳажми тўғрисида;
Қозоғистон Республикасининг Чу ва Талас дарёларида давлатлараро фойдаланиш учун сув хўжалиги тузилмаларини эксплуатация қилиш ва таъмирлашни биргаликда молиялаштириш тўғрисида;
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Чу ва Талас дарёларида давлатлараро фойдаланиш учун сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш тўғрисидаги 2000 йил 21 январдаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
Чу дарёсидаги Чумиш гидротехника мажмуасини бошқариш ва ундан фойдаланиш режимига оид икки томонлама ҳужжатни ишлаб чиқиш ва бир қатор бошқа масалалар тўғрисида.
Фото: Қирғизистон Республикаси Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлигиФото: Қирғизистон Республикаси Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги
Йиғилиш якунлари бўйича Комиссиянинг 34-мажлиси баённомаси имзоланди.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы