Ким Чен Ин урушга тўлиқ тайёр туришга чақирди - KCNA

ASTANA. Kazinform - КХДР етакчиси Корея халқ армияси қўмондонлари ва сиёсий етакчилар учрашувида урушга тайёргарлик кўриш зарурлигини айтди. Бу ҳақда KCNA агентлиги хабар берди.

Фото: Yonhap

Ким Чен Иннинг фикрича, АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳаракатлари Корея ярим ороли тарихидаги энг кескин вазиятни юзага келтирди.

Шимолий Корея раҳбари минтақа “дунёдаги энг қайноқ нуқта”га айланганига эътибор қаратди. У урушга тайёргарлик ҳақида ҳам гапирди.

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни эрталаб Шимолий Корея уч ҳафталик танаффусдан сўнг Жанубий Корея ҳудудига 40 га яқин ахлат шарларини учиргани ҳақида хабар берган эдик.