Ҳодиса содир бўлган вақтда экипаж аъзолари мунтазам машғулот парвозини амалга ошираётган эди. Ҳозирча уларнинг аҳволи ҳақида маълумот йўқ. Иккала вертолёт ҳам АҚШнинг Форт-Кэмпбелл ҳарбий базасига тегишли.
Шатат губернатори Энди Бешернинг айтишича, ҳодиса жойига биринчи тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Тригг округи Кентукки ва Теннесси штатларининг шимолида жойлашган.
Ҳалокат маҳаллий вақт билан 21:35 да содир бўлган. Қурбонлар сони 10 кишига етгани таҳмин қилинмоқда.
Расмий манбаларнинг қўшимча қилишича, воқеа сабаблари тергов органлари томонидан суриштириляпти, қўшимча маълумотлар пайдо бўлиши билан эълон қилинади.Авария оқибатида турар-жой биноларига зарар етмаган.
Фото: couriermail.com.au