Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шаҳбоз Шариф кичик таркибда музокаралар ўтказди

Фото: Фото: Ақорда

АSTANА. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф кичик таркибда музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар сўнгги йилларда Қозоғистон ва Покистон ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида савдо, транспорт-логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, космос ва молия соҳаларидаги муносабатларни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шаҳбоз Шариф минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Покистонда Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қозоғистон Президентини Исломобод аэропортида Президент Осиф Али Зардорий кутиб олди.