ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевни Президент Тарман Шанмугаратнам кутиб олди. Қозоғистон ва Сингапур давлат мадҳиялари янгради, Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига рапорт берди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Фото: akorda.kz
Фото: akorda.kzФото: akorda.kz
Қозоғистон Президенти Фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди. Сўнгра давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларини таништирдилар.
Фото: akorda.kzФото: akorda.kz
Маросим якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тарман Шанмугаратнам музокаралар залига кирди.
Фото: akorda.kz
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Сингапур Республикаси Президенти Тарман Шанмугаратнам таклифига биноан 23-24 май кунлари давлат ташрифи билан бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Сингапур юқори раҳбарияти, йирик халқаро компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиши, Қозоғистон-Сингапур бизнес-форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.