Ҳурматли меҳмонни кутиб олиш учун аэропортда фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Марказий Осиёнинг нуфузли давлатлари орасида Қозоғистон ва Ўзбекистон номлари кўп тилга олинади. Сиёсий давомийликдан ташқари, икки давлат савдо-иқтисодий ҳамкорликни асосий устувор йўналиш сифатида белгилаб олган.
7-8 август кунлари қўшни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлади. Ушбу давлат ташрифи давомида кўплаб муҳим келишувларга эришилиши мумкин.
Шу ўринда Kazinform агентлиги мухбири икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва савдо алоқаларини кўздан кечирди.