ASTANА. Кazinform — Италия монополияга қарши органлари Аctivision Blizzard компаниясига қарши тергов бошлади. Call of Duty Mobile ва Diablo Immortal ўйинларидаги монетизация амалиётлари ҳақида шубҳалар билдирилди. Асосий эътибор ўлжа қутилари, виртуал валюталар ва вояга етмаганларнинг харажатларига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа сотиб олиш механизмларига қаратилган, деб хабар беради Euronews .
Идора ўйин ишлаб чиқарувчисини Европа Иттифоқи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларини бузаётган бўлиши мумкинми ёки йўқми, текширмоқда. Тергов Норвегия ва Дания истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари кўмагида олиб борилмоқда.
Регулятор пулга сотиб олиниши мумкин бўлган виртуал валюталардан фойдаланиш механизмларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Италия расмийларининг фикрига кўра, бундай тизим болалар учун ўйин ичидаги маҳсулотларнинг нархини тушунишни қийинлаштириши мумкин.
Агар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунларининг бузилиши аниқланса, Аctivision Blizzard ҳар бир зарар кўрган мамлакатда йиллик айланмасининг 4% гача жаримага тортилиши мумкин.
Тергов ўйин саноатида истеъмолчиларни ҳимоя қилиш бўйича Европа Иттифоқининг кенгроқ кампаниясининг бир қисмидир. Кампания доирасида Riot Games, Supercell, Ubisoft, Mojang каби тўққизта ўйин компанияси ҳам текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Италия мактабларда бурқа ва ниқобни тақиқлайди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.