Тадбир давомида ИҲТ Ёшлар форуми раҳбари Таха Aйхан ташкилот аъзоларига форумнинг иши ва стратегияси ҳақидаги ҳисоботни тақдим этди.
Бош ассамблеяда ИҲТга аъзо 56 давлат вакиллари иштирок этмоқда. Муҳокама қилинадиган мавзуларга ИҲТ ёшлар стратегияси, ёшларни ривожлантириш, мамлакатлар иқтисодиётни мустаҳкамлаш, шунингдек маданият, санъат, спорт ва атроф -муҳит масалалари киради. Бош ассамблея ўз ишини 26 август, пайшанба куни якунлайди.