ASTANА. Кazinform — Ирландия ҳукумати мамлакатда портлар, йўллар ва ёқилғи инфратузилмасини ишдан чиқарган норозилик намойишлари фонида 505 миллион евродан ортиқ қийматдаги автомобиль ёқилғиси солиғини камайтиришини маълум қилди. Қарорни Ирландия Бош вазири Михол Мартин эълон қилди, деб хабар беради Report.
Хабарга кўра, баёнот полиция Голуэй ва Фойнс портларида, шунингдек, О’Коннелл-стрит кўчасида (Дублин шаҳар маркази) норозилик намойишларини тарқатиб юборганидан бир неча соат ўтгач, эълон қилинди. Тракторлар ва юк машиналари ҳафта бошидан бери бу ҳудудларда транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган.
Бундан ташқари, бир кун олдин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳарбийларнинг кўмагида Уайтгейт нефтни қайта ишлаш заводи (Корк графлиги) яқинидаги блокадани олиб ташладилар. Бу мамлакатдаги ягона нефтни қайта ишлаш заводи.
Бош вазир ушбу чора-тадбирлар тўпламини намойишчиларга имтиёз сифатида кўрмаслик кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, қарор расмий транспорт ва фермерлар ташкилотлари билан биргаликда қабул қилинган ва расмийлар "сайланмаган" норозилик раҳбарлари билан тўғридан-тўғри музокара олиб бормайди.
Шунингдек, сўнгги ҳафтадаги тартибсизликлар Ирландияда ёқилғи таъминоти занжирига жиддий зарар етказгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Германияда ёқилғи инқирози шароитида электромобиллар савдоси кескин ошди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.