Ҳозир Қозоғистон терма жамоа ҳисобида 56 та медаль (7 та олтин, 12 та кумуш, 37 та бронза) мавжуд. Жамоа медаллар жадвалида 11-ўринда бормоқда.
Бу борада Хитой 323 та медаль (174 та олтин, 96 та кумуш, 53 та бронза) билан пешқадамлик қилди. Кейинги ўринларда Япония (147 та медаль: 37 та олтин, 51 та кумуш, 59 та бронза), Жанубий Корея (150 та медаль: 33 та олтин, 45 та кумуш, 73 та бронза).
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонлик велопойгачи Евгений Федоров Осиё ўйинларида олтин, Алексей Луценко кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, жиу-житсу бўйича Нуржан Батирбеков Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Муаллиф: Адилжан Умбет