ASTANА. Кazinform – Хитойнинг етакчи давлатга қарашли энергетика корпорациялари – PetroChina, Sinopec ва CNOOC нефть ва газ нархларининг мисли кўрилмаган даражада кўтарилишидан сўнг инвесторларга бозор таваккаллари ҳақида расман хабар берди, деб ёзади Кazinformнинг Пекиндаги мухбири маҳаллий ОАВга таяниб.
Уч компания Яқин Шарқдаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашиши туфайли ғайритабиий савдо ўзгарувчанлиги кузатилаётганини таъкидлади. Бу омил уларнинг акциялар нархларининг 20% ёки ундан кўпроққа ошишига олиб келди.
PetroChina операцион кўрсаткичлари нормал даражада қолди ва саноат қоидаларида сезиларли ўзгаришлар бўлмади, деб хабар берилди. Компания раҳбарияти ҳозирги вазиятни қисқа муддатли нархлар прогнозларидаги юқори ноаниқлик билан боғлади ва глобал талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликни қайд этди.
Sinopec ва CNOOC вакиллари халқаро энергетика бозоридаги беқарорликдан хавотир билдирди ва инвесторларни инвестиция қарорларини қабул қилишда таваккалларни диққат билан баҳолашга чақирди. Ушбу компаниялар бозор турбулентлиги шароитида эҳтиёт чораларини кучайтиришни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, нефть нархи 1 баррель учун 100 долларгача кўтарилиши мумкин.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.