ASTANA. Kazinform — Душанба куни «Хитой — Марказий Осиё» иккинчи халқаро туристик поезди «Сиань — Алмати» йўналиши бўйича Қозоғистонга йўл олди. Бу мазкур йўналишдаги поезд қатнови мунтазам режимга ўтганини англатади.
Поездда «Буюк Ипак йўли маданиятининг кўчма меҳмонхонаси» ташкил этилган. У ерда халқ ҳунармандчилиги ва номоддий маданий мерос билан танишиш, қўшиқ ва рақслар, шунингдек, анъанавий Хитой тиббиётини намойиш этишни ўз ичига олган интерактив маданий тадбирлар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойидан бошлаб Сиань — Алмати йўналишида йўловчи поезди қатнай бошлаган эди.
1 июнда эса Алмати-2 темир йўл вокзалига Хитойдан келган «Сиань — Алмати» йўналишидаги илк халқаро туристик поезд етиб келган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.