Фуқаро авиацияси қўмитаси доимий асосда халқаро рейслар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш устида ишлаяпти.
Жорий йил 24 сентябрда Ҳиндистоннинг IndiGo лоукостер авиакомпанияси А-320 ва А- 321 типидаги самолёт билан ҳафтасига 3 марта (сешанба, пайшанба ва шанба кунлари) Деҳли-Алмати йўналиши бўйича Қозоғистонга тўғридан-тўғри йўловчи рейсларини йўлга қўйди.
Деҳли ва Алмати ўртасидаги биринчи рейсда ўртача тижорий юк 69 фоизни ташкил этди.
Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги авиақатновларнинг кўпайиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Қайд этиш жоизки, “IndiGo” - Ҳиндистоннинг энг йирик паст-бюджетли авиаташувчиси ҳисобланади. У 2006 йил август ойида ташкил этилган. Авиакомпания парки сиғими 186, 222, 232 ўринли 300 га яқин А-320, А-321 ва ATR-72 самолётларидан иборат. Йўналишларнинг умумий сони 104 та, жумладан, 78 та ички ва 26 та халқаро йўналишлар (Швейцария, Бельгия, Ирландия, Сингапур, Испания, Франция, Малайзия, Баҳрайн, Венгрия, Бангладеш, Шри-Ланка, Дания, Гонконг, Непал, Португалия ва бошқалар).