Гуманитар ёрдам ортилган 900 юк машинаси Ғазога етиб борди

ASTANA. Kazinform – Гуманитар юкларни олиб кетаётган тўққиз юзта юк машинаси сўнгги ойларда озиқ-овқат ва асосий эҳтиёжлар етишмай қолган Ғазо секторига етиб борди. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида айтилди, деб ёзади Report агентлиги Қатарнинг Al Jazeera телеканалига таяниб.

Фото: Report

"Исроил блокадаси олиб ташланганидан сўнг, сешанба куни Ғазо учун гуманитар юк ортилган 900 га яқин юк машинаси урушдан жабр кўрган ҳудудга олиб келинди", – дейилади хабарда.

Италия халқаро тинчликпарвар миссияси доирасида Ғазога қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди.