Си Сюань танловда Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри номидан иштирок этган, аммо у Гонконг университетининг лингвистика факультетида ўқиган. У Woman of the Universe танловида ғалаба қозонганидан атиги икки ҳафта ўтиб қўлга олинди.
Тергов давомида маълум бўлишича, Си Сюань университет маъмуриятини ва Гонконгнинг Миграция ишлари бўйича давлат бошқармасини алдаган. У Нью-Йоркдаги Колумбия университетида лингвистика бўйича таҳсил олган ва барча фанлардан аъло баҳолар олган деб кўрсатган.
Бундан ташқари, Си Сюань воситачи орқали университетга кириш учун тахминан 370 минг юан тўлагани учун ҳам айбланмоқда.
Бунгача Гонконг АҚШқа товар жўнатишни тўхтатгани ҳақида ёздик.