Унинг айтишича, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дирекцияси кўпкари ва кўк боору йўналишларда совринли ўринлар учун қуйидаги мукофотларни белгилаган:
- 1 ўрин учун — 10 млн тенге;
- 2 ўрин учун — 6 млн тенге;
- 3 ўрин учун - 4 млн тенге
Шунингдек, “Кўк бўру” Республика федерацияси президенти Бауржан Абдирашитов номидан қуйидаги соврин жамғармаси таъсис этилди:
- Кўпкарида биринчи ўрин учун ҳар бир спортчи ва мураббий - 5 млн тенгедан;
- Кўк бўру бўйича биринчи ўрин учун ҳар бир спортчи ва мураббий - 10 млн тенгедан мукофот олади.
Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси Қирғизистон терма жамоасини мағлуб этганди.