Германиядаги мусобақада қозоғистонлик ўсмир теннисчилар ғолиб чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ўсмир теннисчилари Германиянинг Ульм шаҳрида 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган Tennis Europe сериясининг иккинчи тоифасида ўтказилган Müller Junior Cup Ulm турнирида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистон теннис федерацияси маълумотига кўра, 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Еркежан Жанатаева муваффақият қозонди.

Еркежон финалда германиялик Франческа Парцелли устидан ғалаба қозонди - 4:6, 6:4, 6:2.

Ярослав Пшенчний ва Мансур Сайиновни жуфтлик баҳсларида ҳечким бас кела олмади. Адия Омарбек эса германиялик Гудит Пла билан бирга финалга чиқди.

16 ёшгача бўлганлар ўртасида Сатима Тўреген ғолиб чиқди. У сўнгги учрашувда германиялик Ида Вобкерни мағлуб этди – 6:3, 6:7 (4:7), 6:4.

Ўғил болалар ўртасида Родион Лукашов ва Олжас Есинали финалгача етиб борди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ