Бу ҳақда Германиянинг энг йирик суғурта компанияларидан бири бўлган Techniker Krankenkasse раҳбари Йенс Баас маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харажатларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар пакетини амалга ошира олмади ва тиббий суғурта фондлари ўз захираларини тўлдиришлари керак.
Илгари Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча бадални 2,9% миқдорида сақлашни режалаштирган эди. Бироқ, соғлиқни сақлаш харажатлари даромадлардан тезроқ ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, давлат тиббий суғурта фондлари қонун бўйича маълум молиявий захирага эга бўлиши шарт.
— Менимча, йил бошида қўшимча бадал 3% дан бироз кўпроқ бўлади. Баъзи фондлар одатдаги йиллик циклдан ташқарида ҳам бадалларни оширишга мажбур бўладилар, — деди Techniker Krankenkasse раҳбари Йенс Баас.
Баас соғлиқни сақлаш тизимининг барча соҳаларида харажатларни камайтириш учун кенг кўламли ислоҳотлар зарурлигини таъкидлади.
— Биз тиббий суғурта маблағларидан тортиб, амбулатория клиникалари ва касалхоналаргача бўлган бутун тизимда туб ўзгаришлар қилишимиз керак, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Германияда ҳар бешинчи пенсионер ойига 1400 евро олади.