Бу ҳажм Боден кўли сув захираларининг ярмидан кўпроғини ёки тахминан 10 миллион Олимпия сузиш ҳавзасини ташкил қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу рақам ҳали 2026 йилги иссиқ ёзнинг таъсирини ўз ичига олмайди.
Сув миқдорини аниқлаш учун олимлар ер усти ва ер ости сув захираларини ўлчайдиган GRACE Follow-On сунъий йўлдош миссиясининг маълумотларидан фойдаланишди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 2015 йилдан бери Германияда олдинги 15 йилга қараганда кўпроқ қурғоқчилик кузатилди. Ер ости сувларининг камайиши айниқса ташвишлидир. Тадқиқотчилар сув захираларининг узоқ муддатли пасайишига асосан бу омил сабаб бўлганини таъкидладилар.
2024 йилда кучли ёғингарчиликдан кейин қисқа муддатли яхшиланишдан сўнг, сув захиралари яна кескин камайди. 2025 йил ёзида сув захиралари сунъий йўлдош кузатувлари бошланганидан бери энг паст даражага тушди.
2026 йил июнь ойида сув танқислиги 25 миллиард тоннага етди. Таққослаш учун, Боден кўлида тахминан 48 миллиард тонна сув бор.
Сув захираларининг камайиши, айниқса, Германиянинг жануби, жануби-ғарби ва шарқида сезиларли бўлди. Шимолий денгиз яқинидаги шимоли-ғарбий минтақаларда вазият нисбатан барқарор.
Олимларнинг башорат қилишича, меъёрдан юқори ёғингарчилик бўлса ҳам, сув захиралари йил охиригача тикланмаслиги мумкин.
Юқори ҳарорат тупроқ ва сув ҳавзаларидан сувнинг буғланишини кучайтиради. Ўсимликлар атмосферага кўпроқ намлик чиқаради. Бу омиллар сув танқислигини янада кучайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Руминия Дунай дарёсининг сувлари камайгани сабабли ягона АЭС фаолиятини тўхтатди.