Ғарбий Қозоғистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тимур Шиниязовнинг айтишича, еттита халқаро автобус (Орал-Самара, Орал-Оренбург, Орал-Тольятти, Орал-Саратов, Орал-Бузулук, Орал-Қазан ва Ақсай-Оренбург) йўналишлари мавжуд.
Унга кўра, карантин туфайли автобус қатнови тўхтатилган эди. 14 апрелдан автобус Орал-Самара йўналишида ҳаракатлана бошлади. Бугун автобуслар Тольятти ва Саратовга жўнаб кетди.