TASHKENT. Kazinform – Бугун Фарғона вилоят ИИБ бу ҳақида расмий ахборот тарқатди. Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлган, деб ёзади UzA.
Кеча 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Вилоят ИИБ расмий ахборотида айтилишича, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы