ASTANА. Кazinform — Эстония ҳукумати учинчи давлат ҳудудидаги ҳарбий можароларда иштирок этган деб тан олинган 261 кишининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу шахслар Эстонияда яшаш учун рухсатномага эга эдилар, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ .
Бу ҳақда Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу ушбу турдаги биринчи қарорлар ва рўйхат келажакда кенгайиши мумкин.
Таллин расмийлари кўрилган чоралар миллий хавфсизликни тъминлаш, жамоат тартибини сақлашга қаратилганлигини ва Шенген ҳудуди мамлакатлари тамойилларига мос келишини таъкидладилар.
Эстония томони можароларда иштирок этган кўплаб одамлар ҳарбий тажрибага эга эканлигини, шунинг учун уларнинг мамлакатга кириши потенциал таҳдид деб ҳисобланишини таъкидлади. Шу муносабат билан расмийлар чегара назорати масаласига алоҳида эътибор беришда давом этадилар.
Маргус Цахкна Эстония ўз ҳаракатларини Европа Иттифоқидаги ҳамкорлари билан мувофиқлаштиришда давом этишини ва минтақада барқарорлик ва хавфсизлик устувор вазифа бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи арзон товарлар импортига қўшимча божлар жорий қилади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.