Учрашув соат 00:00да бошланади ва «Qazaqstan» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Учрашув Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида бўлиб ўтади.
С гуруҳида Англия Сербияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, Дания билан 1:1, Словения билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 1/8 финалда инглиз футболчилари қўшимча бўлимда Словакияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. 1/4 финалда Швейцария билан асосий бўлимда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида зафар қучди.
Нидерландия D гуруҳида Польшани 2:1 ҳисобида мағлуб этди, Австрияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва Франция билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 1/8 финалда Руминияни 3:0, чорак финалда Туркияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Икки жамоа бунгача 22 марта тўқнаш келишган, 6 марта Англия, 7 марта Нидерландия ғалаба қозонган, қолган ўйинларда дуранг натижа қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Испания 12 йилдан сўнг Европа чемпионати финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.