ASTANА. Кazinform – Яқин Шарқдаги кескинликни дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлида муҳим қадам ташланди. АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга зарбаларни вақтинча тўхтатишга тайёрлигини эълон қилганидан сўнг, расмий Теҳрон икки ҳафталик сулҳ шартларини қабул қилди. Томонлар ўртасидаги музокаралар жума куни Исломободда бошланади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
АҚШ томони аввалроқ Эронга зарбаларни вақтинча тўхтатишга тайёрлигини билдирган эди, аммо унинг асосий шарти Ҳормуз бўғозини тўлиқ ва хавфсиз очиш эди.
Эрон ташқи ишлар вазири келгуси икки ҳафта ичида мамлакат қуролли кучлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда бўғоздан кемаларнинг хавфсиз ўтиши таъминланишини эълон қилди.
Трампнинг баёноти Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг илтимосидан сўнг янгради. У АҚШ президентидан келишувга эришиш муддатини узайтиришни сўради ва Эронни Ҳормуз бўғозини тўлиқ очишга чақирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, музокараларнинг биринчи босқичи жума куни Исломободда бўлиб ўтади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу қадам минтақадаги ҳарбий кескинликни юмшатишга ва глобал энергия бозоридаги беқарорликни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Ҳормуз бўғози глобал нефть ташиш учун стратегик аҳамиятга эга. Дунё нефть таъминотининг тахминан бешдан бир қисми ушбу йўналиш орқали ўтганлиги сабабли, унинг қайта очилиши халқаро бозорга бевосита таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳужумидан сўнг Исроилдаги саноат зонасида ёнғин содир бўлди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.