ALMATY. Кazinform — Алматида Абу Наср ал-Форобийнинг фалсафий ва илмий меросига бағишланган 'Фалсафа. Ахлоқ. Келажак' халқаро симпозиумида иштирок этган Вице-президент Ерлан Қарин ушбу кенг кўламли ва муҳим илмий тадбир ҳар икки йилда бир марта мунтазам равишда ташкил этилишини айтди.
— Президент бундан буён Туркистонда — Яссавий, Алматида ал-Форобий меросига бағишланган халқаро симпозиумларни ташкил этишни топширди. Шунинг учун икки буюк шахсга бағишланган бундай йиғилишлар ҳар икки йилда бир марта навбатма-навбат ўтказилади. Бу бизнинг маънавий меросимизни институционал даражада тизимли ва ҳар томонлама ўрганишга ўтганимизни кўрсатади. Қозоғистон ўз тарихини, маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишни тизимли равишда амалга оширмоқда. Бу маърифат йўналишида катта бурилиш нуқтасининг белгисидир, — деди Ерлан Қарин.
Вице-президент халқаро симпозиумнинг очилишида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табрик хатини ўқиб эшиттирди.
Президент симпиозиум иштирокчиларига йўллаган мактубида буюк мутафаккирларнинг илғор ғояларини чуқур ўрганиш, уларни ёш авлод орасида кенг тарғиб қилиш ва буларнинг барчасини замонавий илм-фан нуқтаи назаридан кўриб чиқиш муҳимлигига эътибор қаратди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.