Елена Рибакина йилнинг якуний турнирига йўлланма олди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 7-ракеткаси Елена Рибакина Токио (Япония) WТА 500 турнирининг ярим финалига чиқди.
Турнирнинг 2-ракеткаси сифатида рўйхатга олинган қозоғистонлик теннисчи чорак финалда рейтингда 23-ўринни эгаллаган 19 ёшли канадалик Виктория Мбокога қарши кортга чиқди.
Бу ўйин Елена Рибакина учун жуда муҳим эди. Агар у бу ўйинда ғалаба қозонса, ноябрь ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган йилнинг якуний турнирига йўлланма олган бўлар эди.
Елена биринчи сетда 6:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Иккинчи сетда Елена Рибакина тай-брейкда ғалаба қозонди — 7:6 (7:4).
1 соат 26 дақиқа давом этган ўйинда Рибакина 3 та брейк-пойнтдан биттасини ва 4 та эйсдан фойдаланди. Мбоко 2 та эйс билан чекланди.
Шундай қилиб, қозоғистонлик теннисчи WТА чемпионлар жадвалида россиялик Мирра Андреевани ортда қолдириб, 8-ўринга кўтарилди. Шу тариқа у энг яхши саккиз спортчи орасида якуний турнирга йўлланма олди.
Елена Рибакина финал йўлланмаси учун дунёнинг 17-ракеткаси чехиялик Линда Носкова билан рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Токио турнирининг чорак финалига йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.