ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 8-ракеткаси Елена Рибакина Мадридда (Испания) бўлиб ўтадиган WТА 1000 турнирида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Турнир 2025 йил 21 апрелидан 4 майига қадар бўлиб ўтади.
Ўтган йили Мадридда бўлиб ўтган турнирда Рибакина ярим финалгача етиб бориб, беларуслик теннисчи Арина Сабаленкадан уч сетда 6:1, 6:7, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Мусобақанинг амалдаги чемпиони польшалик Ига Швентек ҳисобланади.
Қозоғистонлик теннисчи учун шу кунгача сўнгги турнир Miami Open бўлиб, у иккинчи давра босқичидаги биринчи учрашувда мағлуб бўлган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.