Мусобақанинг иккинчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада саралаш баҳслари ғолибларидан бири, дунё рейтингида 139-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли россиялик Полина Кудерметова билан учрашди.
Биринчи ўйинда ҳисоб 5:4 бўлиб турганида, Елена брейк қилишга муваффақ бўлди – 6:4.
Иккинчи сетда Рибакина 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ниҳоят, у учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:2.
Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Е.Рибакина 9 та эйс амалга оширди ва 11 та брейк-пойнтдан 3 тасидан фойдаланди. Полина Кудерметова 9 эйс билан чекланди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ