“Елдосни ғалаба билан табриклайман. Финалда мен совға қилган кимонони кийиб, чемпион бўлди. Қозоқ халқини биринчи олтин мукофот билан табриклайман. Елдос билан татамида рақиб бўлсак-да, ҳаётда дўстмиз. Мен уни жуда ҳурмат қиламан. У Қозоғистоннинг энг машҳур спортчиларидан бири эканлигини биламан. Елдос кучли спортчи. Қозоғистон савати Париж Олимпиадасида совринларга тўла бўлсин”, — деди япониялик машҳур спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Елдос Сметов ва Наохиса Такато Рио ва Токио Олимпиадаларида бирга шоҳсупага кўтарилган эди. 2016 йилда қозоғистонлик спортчи Риода кумуш медал соҳибига айланган бўлса, япониялик дзюдочи бронза медалига сазовор бўлганди. Токиода Такато чемпион бўлган бўлса, Елдос бронза медалини қўлга киритди.
Бу йил Елдос чемпион бўлди. Бироқ Такато бу йил Париж Олимпиадасида қатнашмади.
Эслатиб ўтамиз, Елдос Сметов Париж Олимпиадаси финалида маҳаллий татами устаси Лука Мхеидзени мағлубиятга учратиб, Олимпиада чемпионига айланганди.