Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик ёшлар терма жамоаси 9 олтин, 6 кумуш ва 12 бронза медали билан медаллар жадвалида пешқадамлик қилди.
Ўзбекистон полвонлари иккинчи, Мўғулистон вакиллари учинчи ўринни эгаллади.
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси 1 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида Гонконг, Грузия, Греция, Қирғизистон, Латвия, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари спортчилари иштирок этмоқда.
Балуан Шолақ номидаги спорт саройида ўтказилаётган мусобақа 9 апрель куни якунланади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ