Дубайда метронинг “Олтин линияси” очилади
ASTANА. Кazinform – Дубай ўз тарихида биринчи марта метронинг “Олтин линияси” деб номланган янги лойиҳани ишга тушириш орқали жамоат транспорти тизимини кенгайтиришга тайёрланмоқда.
Қурилиш лойиҳаси Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум томонидан эълон қилинди. Янги 42 километрлик “Олтин линия” 18 та бекат ва замонавий туннеллар тармоғини ўз ичига олади. Бу Дубай метросининг мавжуд туннелларидан икки баравар узунроқ.
У шаҳарнинг 15 та муҳим стратегик ҳудудидан ўтади. У тахминан 1,5 миллион аҳолига хизмат кўрсатади ва қурилаётган 55 та йирик кўчмас мулк лойиҳалари билан транспорт алоқаларини яхшилайди.
— Дубайни дунёдаги энг яшаш учун қулай шаҳарга айлантиришга қаратилган муҳим лойиҳаларимиз ишга туширилди. Келажакдаги фаолиятимиз тўхтамайди, аксинча тезлашади. Бизнинг режамиз миллионлаб одамлар учун яхшироқ келажак яратишдир. Биз ваъдамизни бажармоқдамиз, — деб ёзди Дубай ҳукмдори ўзининг Х ижтимоий тармоғида.
Лойиҳанинг қиймати 34 миллиард дирҳам (9,25 миллиард доллар) га баҳоланмоқда. Қурилиш ишлари 2032 йил 9 сентябрда якунланиши режалаштирилган. Бу Дубай метроси очилганининг 23 йиллигига тўғри келади.
2040 йилга бориб кунлик йўловчилар сони 465 мингга етиши режалаштирилган. 20 йил ичида умумий иқтисодий даромад 430 фоизгача етади.
Эслатиб ўтамиз, Дубайда роботлар қурадиган вилла қурилишига танлов эълон қилинди.