Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 28 март оқшомига нисбатан 10,13 тенгега пасайиб, 1 АҚШ доллари 473,61 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 29 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 484,49 тенге этиб белгиланди.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 467,43 тенге, сотиб олиш 473,06 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 466,67 ва 472,08 тенге.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда доллар 5 тенгега арзонлашганди.
Муаллиф: Алма Муқанова