KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 6,21 тенгега ошган.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 510 тенгени ташкил қилмоқда.
Миллий банкнинг 9 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 503,30 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 518,5 тенге, сотиб олиш 524,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 511,5 ва 517,5 тенге.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Миллий банки «Қозоғистон фонд биржаси» АЖ билан биргаликда 9 март куни тенге-АҚШ доллари валюта жуфтлиги бўйича савдо қоидаларига ўзгартириш киритганини хабар қилгандик.
Муаллиф: Алма Муқанова