«Dears (хонанда ўз мухлисларини шундай номлайди), 23 декабрь куни менинг расмий Youtubeдаги каналимга янги видеом жойлаштирилади. Ўтказиб юборманг», - деб ёзган Димаш Қудайберген.
Тизерда яқинда Москвада куйланган «Я скучаю по тебе» янги қўшиғидан парчалари берилган.
Эслатиб ўтамиз, Димаш Қудайберген 9 ойдан кейин саҳнага қайтди. Хусусан, яқинда Россия пойтахти Москва шаҳридаги ВТБ аренада анъанавий «Йил қўшиғи» концерти бўлиб ўтди. 5 декабрь куни бўлиб ўтган оқшомда Димаш учта қўшиқни ижро этди: «Там, где живет любовь», «Your Love» ва янги «Я скучаю по тебе».