Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси меҳмонда Болгария билан учрашади.
Шу пайтгача икки жамоанинг йўли кесишмаган.
Ўйин 16-17 ёки 17-18 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Болгария устидан ғалаба қозонган тақдирда Қозоғистон терма жамоаси 2024 йил феврал ойида бўлиб ўтадиган жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсида майдонга тушади.
Жорий йилнинг 4-5 феврал кунлари Юрий Щукин шогирдлари Ла Серенада бўлиб ўтган Девис кубоги саралаш баҳсида Чили терма жамоасини мағлуб этишди.
Фото - Қозоғистон теннис федерацияси