Дэвид Кэмерон Астанада бўлиши давомида Давлат раҳбари томонидан қабул қилинади ва ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан музокаралар олиб боради.
Ташриф давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ташриф якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, 22 апрель куни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ташриф билан Тожикистонга борди. 22-23 апрель кунлари Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лорд Дэвид Кэмерон қирғизистонлик ҳамкасбининг таклифига биноан расмий ташриф билан Қирғизистонда бўлди.