Давлат раҳбари Ўмон Султонини Астана аэропортида кутиб олди

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга давлат ташрифи билан келган Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни Астана аэропортида кутиб олди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Фото: Ақорда

— Қозоғистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари давлат чегарасидан Астанагача Ўмон Султони борти билан учиб ўтди, — дейилади хабарда.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Фахрий қоровул ротаси ва Президент оркестри олий мартабали меҳмонни кутиб олиш учун учиш-қўниш йўлагида саф тортди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, 5-6 октябрь кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Қозоғистонга давлат ташрифи билан келиши ҳақида ёзган эдик.

Олий даражадаги музокаралар давомида томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари шунингдек, Қозоғистон-Ўмон бизнес форумида иштирок этадилар.