ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев телеграммада қирол Карл XVI Густавнинг доно раҳбарлиги остида Швеция Европа ва жаҳон майдонида муҳим ўрин тутаётган давлат мақомини сақлаб келаётганини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Президент икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро тушунишни юксак қадрлашини билдирди ва Швеция билан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев қирол Карл XVI Густавга мамлакат фаровонлиги йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар ва дўстона Швеция халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Виллем-Александрни Нидерландиянинг миллий байрами билан табриклаган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.