Давлат раҳбари Халқаро кинология федерацияси президентини II даражали "Достық" ордени билан тақдирлади

ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро кинология федерацияси президенти Тамаш Яккелни мамлакатда кинология саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали "Достық" ордени билан тақдирлади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Халқаро кинология федерацияси президенти Тамаш Яккелни қабул қилган эди.

Учрашувда қозоқ ит зотларини сақлаш ва барқарор генетик фондни шакллантиришда халқаро федерация билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.