Давлат раҳбари Анталия дипломатик форумининг очилиш маросимида иштирок этди

ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Анталия дипломатик форумининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Фото: Ақорда

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали тадбирда нутқ сўзлади.

Фото: Ақорда

Форумда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Словения Президенти Наташа Пирц-Мусар, Шимолий Македония Президенти Гордана Силяновска-Давкова, Молдова Президенти Майя Санду, Сурия Президенти Аҳмад Аш-Шараа, Бурунди Президенти Эварист Ндайишимийе, Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекеди, Босния ва Герцеговина Президиуми Раиси Денис Бечирович, Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе, шунингдек, бошқа делегациялар раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Ақорда

Анталия дипломатик форуми —ҳар йили ўтказиладиган юқори даражадаги халқаро муҳокама платформаси. Тадбирда сиёсий етакчилар, дипломатлар, экспертлар, ишбилармонлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Ақорда

Форум, шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар, сиёсий маслаҳатлашувлар ва норасмий учрашувлар учун самарали платформа ҳисобланади.

Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Анталия дипломатик форумининг «Mapping Tomorrow, Managing Uncertainties» панел сессиясида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: Ақорда