Транспорт вазирлиги парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш устида доимий иш олиб бормоқда.
“15 декабрдан бошлаб Қозоғистоннинг «SCAT» авиакомпанияси Чимкент-Тбилиси йўналиши бўйича Грузияга янги авиақатновни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари — «Boeing 737 MAX 8» ва «Boeing 737–800» самолётларида амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Ушбу авиақатновнинг очилиши натижасида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва туризм ҳамкорлигини янада ривожлантиришга ҳисса қўшилиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистондан Ўзбекистоннинг учта шаҳрига янги авиақатнов очилгани ҳақида хабар берган эдик.