Бугун татамига эркаклар ўртасида 66 кг вазн тоифасидаги Ғусман Қирғизбаев кўтарилади. Аёллар тоифасида 52 кг вазн тоифасида Гауҳар Ирмағамбетова баҳс олиб боради.
Турнир 6-13 октябр кунлари бўлиб ўтади. Унда Қозоғистондан жами 17 нафар спортчи иштирок этади. Улардан 9 нафари эркаклар, 8 нафари аёллар ўртасида баҳслашади.
Саралаш баҳслари 6-13 октябр кунлари соат 11:30да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоадан Елдос Сметов жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.
Шунингдек, Абиба Абужақинова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Очиқ манбалардан олинган фотосурат