Қозоғистонлик Абиба Абужақинова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

None
ASTANA. Кazinform – Абиба Абужақинова Тошкентда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

А.Абужақинова 48 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун кечган баҳсда чилилик Мари Ди Варгас Лей билан татамига чиқди.

Мусобақа жуда қизғин кечди, қўшимча таймларда чилилик дзюдочи учинчи марта огоҳлантириш олди ва ғалаба Абибага берилди.

Дастлабки учрашувларини муваффақиятли ўтказган Абиба ярим финалда япониялик Нацуми Цунадега имкониятни бой берди.

Шу тариқа, А.Абужақинова қозоғистонлик қизлар ўртасида илк бор жаҳон чемпионати совриндори бўлди. Бунгача Қозоғистон учун жанг қилган Отгонцецег Галбадрах жаҳон чемпионатида совриндор бўлганди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram