ASTANA. Kazinform — Бугун Қозоғистонда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Жануб ва жануби-шарқда ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилса, шимол ва ғарб ҳудудларида туман тушиши прогноз қилинмоқда. Астанада кун ёғингарчиликсиз ўтса, Алматида ёмғир ва чақмоқ бўлиши кутилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Жанубий ва жануби-шарқий ҳудудларнинг айрим жойларида чақмоқли ёмғир ёғади. Шимолий ва ғарбий ҳудудларда туман сақланиб қолади.
Астанада ҳаво қисман булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол тезлиги 2-7 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 9... 11°C гача, кундузи 22... 24°C гача бўлади.
Алматида ҳаво қисман булутли, ёмғир ёғади, чақмоқ чақади. Шамол тезлиги 3-8 м/с, айрим вақтларда унинг кучайиши 17 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 14... 16°C гача, кундузи 25... 27°C гача бўлади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.