"Фуқаролар учун ҳукумат" давлат корпорациясининг Алмати филиали маълумотларига кўра, улардан 9116 нафари ўғил болалар, 8382 нафари қиз болалардир.
“Мегаполисда демографик ўсиш барқарор суръатларда давом этмоқда. Янги туғилган чақалоқлар сонининг йиллик ўсиши шаҳар аҳолисининг юқори табиий ўсишидан далолат беради”, — деб хабар берди корпорация филиали.
Бу йил алматилик ота-оналар ўғил болаларига кўпинча Алан, Алихан ва Муҳаммад исмларини қўйдилар, қиз болалар орасида эса Айлин, Асилим ва Томирис энг машҳур исмлар қаторига кирди.