“Президент Луис Инасиу Лула да Силва 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига шифокорлар томонидан узоқ масофаларга парвозларни вақтинчалик тақиқлангани сабабли кела олмайди”, — дейилади хабарда.
Маълумки, Бразилия раҳбари саммитда видеоконференция форматида иштирок этади.
Бразилиянинг Metrópoles портали хабарига кўра, Лула да Силва бошининг орқа қисмини нимадир уриб олган. Президент дарҳол Бразилиядаги Sírio-Libanes касалхонасига олиб кетилди. Айтишларича, шифокорлар жароҳатни ўша ерда тикиб қўйган.
“Соғлиғи учун унга самолётда узоқ масофаларга чиқмаслик тавсия қилинди”, — дейилади тиббиёт муассасаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг БРИКСга қўшилиши бўйича таклиф олгани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Шри-Ланка октябрь ойида бўлиб ўтадиган саммитда БРИКС ва БРИКС Янги тараққиёт банкига аъзо бўлиш учун расмий ариза топширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.